Категории
Самые читаемые
RUSBOOK.SU » Научные и научно-популярные книги » Прочая научная литература » Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади - Ибадулла Байджанов

Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади - Ибадулла Байджанов

21.04.2024 - 20:01 0 0
0
Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади - Ибадулла Байджанов
Описание Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади - Ибадулла Байджанов
Ушбу илмий маърифий тўпламга Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида Урганч Давлат Дорилфунуни олимлари билан ҳамкорликда Хоразм Маъмун академияси фаолиятига оид бўлиб ўтган илмий-амалий анжуман материаллари киритилди
Читать онлайн Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади - Ибадулла Байджанов

Шрифт:

-
+

Интервал:

-
+

Закладка:

Сделать
1 2 3 4
Перейти на страницу:

Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир

Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади

Ибадулла Самандарович Байджанов

© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2016

© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2016

Редактор Абдулла Сафоев

Корректор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров

Корректор Бахром Ибадуллаевич Самандаров

ISBN 978-5-4483-2622-6

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Xoразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг

1000 йиллигига бағишлаб ўтказилган“Xoразм Маъмун академияси: ўтмишда ва ҳозирда» мавзусидаги илмий- амалий анжуман материаллари

Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигига бағишланади

Хоразм Маъмун академияси илм-маърифат сарчашмаси. Ўзбек халқи довруғини дунёга танитган муқаддас маскан.

Ушбу илмий маърифий тўпламга Урганч қурилиш касб- ҳунар коллежида Урганч Давлат университети олимлари билан ҳамкорликда Хоразм Маъмун академияси фаолиятига оид бўлиб ўтган илмий-амалий анжуман материаллари киритилди.

Тўплам тарихчи, қадимшунос, филолог ва биолог олимлар, қишлоқ, сув хўжалиги, меъморчилик, қурилиш мутахассислари ҳамда талабаларга мўлжалланган.

Сўз боши муаллифи ва нашрга тайёрловчи меъморчилик фанлари номзоди

И. С. Байджанов.

Таҳрир ҳайъати:

И. С. Байджанов,

Қ. Собиров,

М. Жуманиёзова,

А. Сафоев.

Тақризчи: Р. Йўлдошев

Жамоавий тўплам. «Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир». Нашрга тайёрловчи И. С. Байджанов.

·

Тўплам Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи ҳамда Урганч Давлат университети илмий кенгашлари томонидан муҳокама қилиниб, маъқулланган ва нашр қилиш учун тавсия қилинди.

Хоразм вилоятида содир бўлаётган ижобий ўзгаришлар, келажагимизнинг пойдеворини барпо этиш, ҳаётимизни

янада обод қилиш йўлидаги асосий бунёдкорлар

мана шу юртнинг заҳматкаш, кўпни кўрган, эртанги кунга

катта ишонч билан қараб яшаётган халқдир. Бу ишга

ўзининг ҳалол меҳнати билан муносиб ҳисса қўшаётган

ҳар бир юртдошимиздир.

Ислом КАРИМОВ

МУҚАДДАС ДАРГОҲ

Сўз боши

Хоразм ноёб маданият, нафис санъат, юксак маърифат, турмушнинг доно фалсафий ва инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган адабиёт ва шеърият маскани, дунёвий илм ўчоқларидан бири эканлиги қувончли воқеадир. Хоразм воҳасининг тарихий-маданий мероси бевосита илм фан, шу билан бирга меъморчилик санъатининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир.

Муҳтарам Президентимиз 1997 йил 20 октябрда бутун дунё миқёсида нишонланган қадим Хиванинг 2500 йиллик юбилейига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган табрик нутқида илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат намоёндалари қатори бетакрор тарихий обидалар, иморатлар бунёдкорлари шаънига ҳам илиқ сўзлар, қимматли фикрлар билдирган эдилар. Юртбошимиз шу анжуманда одамзод тарихидаги илк академия бизнинг заминимизда ташкил топганлигини алоҳида таъкидлаб, уни қайтадан ташкил этиш кўп улуғ иш бўлишини эътироф этган эдилар. Орадан кўп ўтмай 1997 йил 11 ноябрда Ўзбекистон Ре спубликаси Пре зидентининг «Хоразм Маъмун Академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Хива шаҳрига кираверишдаги ажойиб тарихий обида-Қўша дарвоза билан ёнма-ён жойлашган салобатли, муҳташам бинода мана тўққиз йилки, Хоразм Маъмун Академияси фаолият кўрсатиб келмоқда.

Мустақиллигимиз шарофати, юртбошимиз ташаббуси, саъй харакатлари билан қайтадан ташкил этилган бу академия республикамиз илм аҳли, айниқса хоразмликлар учун кенг имкониятлар яратди. Ўзбекистонимизнинг илмий салоҳиятини юксалтириш, уни жаҳон илмий ҳамжамиятидаги ўрнини мустаҳкамлаш, минтақаларда илм- фанни янада ривожлантириш, истеъдодли, қобилиятли, элим деб, юртим деб ёниб яшашга қодир фидоий олимларни қўллаб-қувватлаш, миллий урф-одат, қадриятларимизни улуғлаш, Ватанимиз тарихини чуқур ўрганиш, боболаримиздан қолган бой меросни асраб-авайлашда академия фаолияти муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Хоразм дунё маданий тараққиётига салмоқли улуш қўшган, ўзининг бой тарихи, юксак маънавияти, ноёб обидалари, ҳунарманд- чилиги, деҳқончилиги билан жаҳонга танилиб келаётган муқаддас заминдир. Хоразм ўзбек давлатчилигига асос солинган, дунё халқлари- нинг қўлёзмаси «Авесто» асари яратилган табаррук диёрдир. XII – XIV асрларда элимизга ташриф буюрган араб сайёҳлари Ёқуб Ал Хамавий, Ибн Батуталар дунёдаги ҳеч бир ўлкада Хоразмдагидек олийжаноб, маърифатпарвар, ҳунарманд, меҳмондўст элни кўрмадим деб ёзиб қолдирганлар. Дарҳақиқат, дунё илм фанига асос солган буюк сиймолар, донишманд алломалар Хоразм фарзандлари, Хива дилбандлари. Бутун жаҳонда ҳар куни, ҳар соат, ҳар лаҳзада миллионлаб кишилар мурожаат қилиб келаётган-Ал жабр, алгоритм алгебра фанига хоразмлик буюк аллома Мухаммад Мусо Ал Хоразмий асос солган. Ер шари глобусини бизнинг ватандошимиз Абу Райхон Беруний (Маъмун Академиясининг илк раҳбари) яратган. Атлантика уммони ортида Америка қитъаси борлигини Христофор Колумбдан 500 йил олдин башорат этиб, ҳаттоки унинг харитасини чизиб қолдирган ҳам Абу Райхон Беруний хазратлари бўладилар. Мана бу эътирофга эътибор беринг: «Дунёдаги барча қишлоқлар жамланиб, Хоразмнинг биргина Замахшар қишлоғига фидо бўлса арзийди. Чунки бу қишлоқ минг йилларда бир марта келиши мумкин бўлган Маҳмуд Аз Замахшарийдек алломани дунёга келтирди». (Ибн Ваххос-Маккаи Мукаррама Амири). Замаҳшарий элликдан ошиқ нодир асарлар ёзиб қолдирган. Араб грамматикасига асос солган. «Жоруллоҳ» яъни «Худонинг қўшниси» деб эъзозланган.

Шайх Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд, Огаҳий, Мунис, Аваз Ўтар, Комил Хоразмий, Саййид Муҳаммад Раҳимхон Соний- Феруз каби буюк сиймолар, ардоқли алломалар шу табаррук заминда яшаб камол топганлар.

Х аср охирида-1004 йилда ташкил қилинган «Дорул-хикма» Маъмун Академиясида ҳам Шарқнинг кўплаб илм соҳиблари турли фан йўналишлари бўйича қатор изланишлар олиб бориб, ўз фаолиятлари билан жаҳон илм фани ривожига муносиб хисса қўшдилар. Хоразм Маъмун Академияси сардори ва раҳномаси Абу Райхон Беруний «Минерология», «Геодезия», «Ҳиндистон» каби бир юз элликдан ошиқ ноёб асарлар ёзиб қолдирди, юқорида таъкидлаганимиздек буюк кашфиётлар яратди. Абу Али Ибн Сино ўзининг қатор асарлари, жумладан, дунёга машҳур «Тиб қонунлари» асарини айни Маъмун Академиясида ишлаб юрган кезлари ёзган. Абу Саҳл Масиҳий, Абулҳайр ибн Хаммор, Абу Абдуллоҳ Илоқий, Ибн Масковайх, Умар Исфахоний, Абу Абдуллох ибн Иброҳим ан-Нотилий (Ибн Синонинг хоразмлик илк устози), Ибн Ироқ, Журжоний, Муҳаммад ас Саорибий каби ўнлаб етук алломалар Маъмун академиясидаги фаолияти билан жаҳон илм-фани тараққиётига улкан улуш қўша олдилар. Астрономия, кимё, риёзиёт (математика) тарих, фалсафа, табобат фанларини айниқса юқори даражада ўрганиб, бошқаларни ҳам баҳраманд этганлар. Маъмун Академияси алломаларининг яратган асарларидан таралаётган нурафшонлик, ёғду, зиё асрлар ўтсада истиқболга хизмат қилаётганлиги, мамлакат равнақи учун дастуриламал бўлиб қолишидан далолат бериб турибди.

Ўтган қисқа йиллар ичида Хоразм Маъмун Академиясида сезиларли, муайян ишлар амалга оширилди. Академия таркибидаги «Археология, тарих ва фалсафа» бўлимида «Хоразмда қадимги ва ўрта асрлар ўзбек давлатчилиги», «Ўзбек халқининг этник тарихида Хоразм воҳасининг ўрни», «Хоразм вилояти археологик ёдгорликларини тадқиқ қилиш» бўйича илмий изланишлар олиб борилди. Хива хонлигига асос солиниши, шу даврлардаги ижтимоий, иқтисодий вазиятлар, Хива хонлиги давлатчилигидаги бошқарув тизими, давлат хужжатлари, шу жумладан чет элларда Хива хонлигига оид архив хужжатлари, илмий мерос чуқур ўрганилмоқда. «Биология муаммолари» бўлимида эса «Хоразм воҳаси тупроқ-иқлим шароитида истиқболли, серҳосил, касалликларга ва зараркунандаларга чидамли ўсимликлар навларини ўрганиш ва яратиш», «Хоразм вилояти шароитида асосий оралиқ, такрорий экинлар парвариши самарали технологиясини жорий қилиш», «Маккажўхори уруғчилиги тизимини барпо қилиш», «Қуйи Амударё минтақаси тупроқларининг сув-туз режимини яхшилайдиган коллектор- заҳкаш тизимларининг иш режимини бошқариш усулларини ишлаб чиқиш» каби муҳим мавзуларда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Академияда фанга нобюджет маблағларни кенг жалб қилиш, хорижий илмий марказларнинг фаолиятидан кенг фойдаланиш ва хўжа- лик шартномалари асосида бажариладиган ишларга эътибор кучайти- рилмоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида олимларимизнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ўқув дастурлари, қўлланмалар яратишда олий ва ўрта таълим тизими билан самарали ҳамкорлик қилинмоқда. Академия қошида хўжалик ҳисобида фаолият юритувчи «Доривор ўсимликлар боғи» ва «Планта» илмий ишлаб чиқариш маркази мавжуд. 26 илмий ходим, шу жумладан 5 фан доктори, 9 фан номзодлари муҳим мавзуларда илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар.

1 2 3 4
Перейти на страницу:
На этой странице вы можете бесплатно скачать Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади - Ибадулла Байджанов торрент бесплатно.
Комментарии
Открыть боковую панель
Комментарии
Сергій
Сергій 25.01.2024 - 17:17
"Убийство миссис Спэнлоу" от Агаты Кристи – это великолепный детектив, который завораживает с первой страницы и держит в напряжении до последнего момента. Кристи, как всегда, мастерски строит