Категории
Самые читаемые
RUSBOOK.SU » Проза » Русская современная проза » Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар) - Ибадулла Байджанов

Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар) - Ибадулла Байджанов

Читать онлайн Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар) - Ибадулла Байджанов

Шрифт:

-
+

Интервал:

-
+

Закладка:

Сделать
1 2 3
Перейти на страницу:

Китоб бадиий – публистик йўналишда эмас, балки илмий – маърифий, таҳлилий қарашлар асосида ёзилди. Баъзи камчилик – нуқсонлар бўлиши табиий. Муаллиф бунинг учун узр сўрагани ҳолда барча фикр-мулоҳазаларингизни бажонидил қабул қилади.

Дастлабки қадамлар

Қурувчилар меҳнати ҳар куни ҳар бир даврада қадр қиммат топиши аён. Негаки қадамимизни қаерга қўймайлик кўз олдимизда қурувчилар меҳнати намоён бўлади: оддий йўлаклардан тортиб, равон кенг йўлларгача, ўзимиз истиқомат қилаётган ҳовлидан тортиб, мухташам, салобатли иншоотларгача.

Мен Хоразмнинг бунёдкорлар юрти эканлиги бу воҳада кенг қамровли ишларни амалга оширган меъмор-қурувчи элдошларимиз, шаҳар ва қишлоқларнинг ўзига хос қурилиш услуб – жараёнлари ҳақида ўзимнинг 1995 йилда «Хоразм» нашриёти томонидан чоп этилган «Меъморлар маскани» китобимда алоҳида тўхталиб ўтган эдим.

Коллежимиз ҳаётига оид лавҳалардан таркиб топган бу китобимнинг давоми сифатида ушбу қўлингиздаги рисолани ёзишдан муддао мустақиллик шарофати билан кейинги пайтларда амалга оширилган ишлар, бу ишларда хукуматимиз, Президентимиз Ислом Каримовнинг оталарча ғамҳўрлиги туфайли юзага келган бебаҳо имкониятларни мамнуният билан қайд этишдир. Қолаверса билим ва касб – ҳунар даргоҳимиз ташкил этилганига 35 йил тўлаётган шодиёна – қувончли кунларда босиб ўтилган шонли йўлга бир назар ташлаб, шукроналар айтиш ва келажакка умид, ишонч билан қадам ташлаш, кўнгилда энг эзгу тилаклар билан олдинга интилиш, ўтмишни унутмай – бугунги кунимизни, эртамизни қадр қимматига етиш қарз ва фарздир. Ушбу қарздорлик туйғуси билан қўлга қалам олдим. Муаллиф сифатида таъкидламоқчиманки, бу рисолада бир ўқув йили мисолида коллежимиз фаолиятини таҳлил этишга ҳаракат қилдим. Аниқ маълумотлар, хужжатлар, жадваллар, Сиз азиз китобхонларга жамоамиз олиб бораётган ишлар ҳақида умумий тушунчалар, таасуротлар беради деган умиддаман.

Урганч қурилиш техникуми 1965 йил 28 августда ташкил қилинган. Хоразм вилояти, қўшни Қорақалпоғистон ва Туркманистон Республикаларидан келган ёшлар «Саноат ва граждан қурилиш», «Биноларни санитария – техник жиҳатдан ускуналаш» бўйича таҳсил ола бошлаганлар.

Дастлабки даврларда ўқув қуроллари, кўргазмали воситалар, малакали ўқитувчи кадрлар етишмовчилиги каби муайян қийинчиликларга дуч келинган. Аста секин бу каби қийинчиликларга барҳам берилган.

Кейинги йилларда, айниқса Ўзбекистон Республикаси мустақиллик мақомини олгандан кейин бу ерда улкан ва жиддий ўзгаришлар рўй берди. Ўқув биноси қайтадан таъмирланди, янги қўшимча бинолар қурилди. Замонавий жиҳозлар сотиб олинди. Янги бўлимлар очилди. Булар ҳақида рисоланинг қуйидаги қисмларида тўхталиб ўтамиз.

Ривожланиш йўлидан

Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида”ги, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида”ги қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб – ҳунар таълимини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 204 – қарорини бошқа вазирлик буйруқларини ва қарорларини дастурул амал қилиб олган Урганч қурилиш касб – ҳунар коллежи жамоаси ҳисобот йилида белгиланган ишларни муваффақиятли амалга оширдилар.

Урганч қурилиш коллежи 1999 йил 1 сентябрдан бошлаб касб-ҳунар коллежига айлантирилди ва коллежда кундузги бўлимда қуйидаги 10 та йўналиш бўйича кичик мутахассислар тайёрлана бошланди.

Қурилиш пардоз ишлари, умумқурилиш ишлари, дурадгорлик ва паркет ишлари, газ таъминоти системаси жиҳозларини йиғиш ва уларни таъмирлаш, интерьерлар ва жиҳозлар архитектураси, менежмент, молия, бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва солиққа тортиш, ҳуқуқий хўжалик фаолияти.

Коллеж 2, 3, 4, ва 5-курсларида эса қуйидаги 9 та мутахассислик бўйича кадрлар тайёрлайди.

Қурилишни режалаштириш ва иқтисод, қурилишда бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хўжалик фаолияти таҳлили, қурилишда тижоратчилик фаолиятини ташкил қилиш, жамоат ва турар жой биноларининг меъморчилиги, бинолар ва иншоотлар қурилиши, газ таъминоти тармоқлари ва жиҳозларни эксплуатацияси, молия, ҳуқуқшунослик, менежмент.

Кундузги ва сиртқи таълим йўналишларида таълим берилади. Бўлимлар 3-та. 1-та сиртқи ва 3-та кундузга таълим бўйича. Туркум комиссиялари 10-та (кафедра ҳуқуқида).

Коллежда 2-та ўқув корпуси бўлиб, мавзу замонавий жиҳозланган кабинетлар, лабораториялар, кутубхона, кўргазмалар зали, касб танлаш кабинети, ЭКБ, услубий марказ спорт зали хизматда. Кабинетлар, лабораториялар ва ўқув ишлаб чиқариш устахоналари, замонавий кўргазмали қуроллар, ҳисоблаш техникалари, аудитория, телевизион комплекслар, компьютерлар билим ва касб маҳоратини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Талабалар ётоқхонасида ошхона, изолятори бўлган соғломлаштириш пункти, ўқув ва чизмачилик зали, дам олиш хонаси, участка бўйича милиция таянч пункти жойлашган.

Коллеж худудида 2-та ўқув корпуслари ва ётоқхона билан бир қаторда, ўқув ишлаб чиқариш устахонаси, лаборатория, спорт майдончалари, ёзги чойхона, дам олиш жойлари, фонтанлар, гулзорлар ва мевали боғлар кўнгилларни кўтаради. Пухта билим ва касб маҳоратини эгаллашга чорлайди.

Ўқув хоналари, лаборатория, устахона, кутубхона, ётоқхона ва бошқа хоналар учун янги стол, стул, асбоблар, дастгоҳлар, техника воситалари ва бошқа жиҳозлар олинди. 4 каналли ички телевидение радиостудия ва 1-та компьютер синфи янгидан ишга туширилди.

1999 – 2000 ўқув йилида коллежда сиртқи ва кундузги таълим йўналишларида қуйидаги мутахассисликлар бўйича таълим берилди.

1 – курсда:

Қурилиш пардоз ишлари, умумқурилиш ишлари, дурадгорлик ва паркет ишлари, газ таъминоти системаси жиҳозларини йиғиш ва уларни таъмирлаш, интерьерлар ва жиҳозлар архитектураси, менежмент, молия, бухгалтерия ҳисоби солиқ ва солиққа тортиш, ҳуқуқий хўжалик фаолияти.

2, 3, 4 ва 5 – курсларда:

«Қурилишни режалаштириш ва иқтисод», «Бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хўжалик фаолияти таҳлили», «Қурилишда тижоратчилик фаолиятини ташкил қилиш», «Турар жой ва жамоат биноларининг меъморчилиги», «Биноларни қуриш ва ишлатиш», «Газ таъминоти тармоқлари ва жиҳозларни эксплуатацияси», «Молия», «Ҳуқуқшунослик», «Менежмент».

1999 – 2000 ўқув йилида режа бўйича 300 талаба танланган мутахассисликлари бўйича билим олиш, касб ўрганиш имтиёзига эга бўлдилар. Кўриниб турибдики ёшлар ўртасида педагогик жамоамиз ўтказган касб танлашга доир ишлар натижасида коллежга талабалар қабул қилиш режаси 100 фоизга бажарилди.

Коллеж ўқитувчилари иш режаси асосида касб танлашга доир тарғибот ишларини олиб бордилар: вилоятимиздаги мактабларда, ташкилотлар ва корхоналарда суҳбатлар ўтказдилар, радио, телевидение ва газеталарда ижодий чиқишлар бўлди. Талабаларнинг техник ва бадиий ижодиёти кўриклари, очиқ эшиклар кунлари ўтказилди. Абитуриентларга ёрдам учун пуллик тайёрлов курси ишлади: бир ойлик математика ва она тили фанлари бўйича тайёрлов курсида 60 киши ўқитилди. 1999 – 2000 ўқув йили бошида талабалар контингенти 1197 кишига тенг бўлиб, шу жумладан кундузги бўлимда 862 кишини, сиртқи бўлимда 335 кишини ташкил қилади.

Контингентни сақлашга доир масалалар коллеж маъмурияти, ўқув бўлимлари ва жамоат ташкилотларининг асосий диққат марказида бўлди. Бўлим мудирлари ҳар бир фан бўйича давоматчиларининг ойлик иш натижаларини аниқлаб бордилар. Натижалар ички назорат комиссияси кўзгусида ҳар ойда яритиб борилди. Ота-оналар мажлислари ўтказилди, ўқув йили давомида гуруҳ раҳбарлари ва фан ўқитувчилари томонидан талабаларни энг юқори давоматини таъминлаш борасида узлуксиз иш олиб борилди. Семестрлар охирида группалардаги ўзлаштириш якунлари бўйича педагогик – методик кенгашлар ўтказилди. Бунда гуруҳ раҳбарларининг ва фан ўқитувчиларининг ҳисоботлари тингланди.

Ҳисобот йилида ўқув жараёнлари 9 та мутахассислик бўйича ҳаракатдаги режалар ва дастурлар асосида машғулотлар олиб борилди. Коллеж корхоналар ва ташкилотлар билан юқорилаштирилган даражали малакали мутахассислар яъни кичик мухандислар тайёрлашга тузилган шартномаларга мувофиқ 4 та мутахассисликлар бўйича 2 босқичда ҳам кадрлар чиқарилмоқда.

Ўқув режалари, дастурлар туркум комиссиялари мажлисларида муҳокама қилинди, бунда ўқув жараёнларини мукаммаллаштиришдаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «коллеж ва ўрта махсус ўқув юртларидаги педагогик коллективларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш» тўғрисидаги 31-буйруғига асосан жойлардаги шароитлар, географик муҳитларни ҳисобга олиб дастурларга ўзгариш ва қўшимчалар киритилди.

Асосий ўқув воситаси ўқув адабиётларидир. Бугунги кунда кутубхона фондида 66500 та китоб мавжуд. Касб корига оид қўлланмалар ҳам бор. 1.07. 1999 йилдан 1.07.2000 йилгача 1100 та китоб ва ўқув қўлланмалари олинди. Маъмурият ва ички назорат уюшмаси томонидан ҳисобот йил давомида ўқитиш сифати ва ўқитувчиларнинг ишлари устидан қаттиқ назорат олиб борилди: дарс режалари, конспектлар, ўқув хужжатларининг расмийлаштириш, ўқув машғулотлари журналларининг юритилиши, талабаларнинг фанлар бўйича билимларига қўйилган баҳолар, назорат ишларининг қайтадан тақриз қилиниши сифати, курс ва диплом ишларининг кўриклари мунтазам равишда ўтказилиб борилди.

1 2 3
Перейти на страницу:
На этой странице вы можете бесплатно скачать Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар) - Ибадулла Байджанов торрент бесплатно.
Комментарии
Открыть боковую панель
Комментарии
Вася
Вася 24.11.2024 - 19:04
Прекрасное описание анального секса
Сергій
Сергій 25.01.2024 - 17:17
"Убийство миссис Спэнлоу" от Агаты Кристи – это великолепный детектив, который завораживает с первой страницы и держит в напряжении до последнего момента. Кристи, как всегда, мастерски строит